Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиянинг Сурияга учирилган ракеталари ҳақида янги маълумот берилди
Бирлашган Қиролликнинг Кипрдаги Акротири ҳарбий-ҳаво кучлари базасидан парвоз қилган Британияга тегишли тўртта Tornado қирувчиси Сурия ҳудудига қанотли ракеталарни мамлакат ҳаво кенгликлари ташқарисидан учирган. Бу ҳақда Сурия Мудофаа вазирлигига яқин бўлган манба хабар берди, деб ёзмоқда РИА «Новости».
«Амалиётда тўртта Tornado қатнашди, улар Кипрдан парвоз қилган. Амалиёт АҚШ ва Франция билан мувофиқликда ўтказилди. Қирувчилар ракеталарни нишонларга Сурия ҳаво кенгликлари чегарасидан ташқарида бўлган ҳолда учирди. Самолётлар базага муваффақиятли қайтиб келган», - дея айтиб ўтди манба.
Унинг сўзларига кўра, Буюк Британиянинг иштироки қўшимча қўллаб-қувватлов сифатида бўлган. Қирувчилардан ҳар бири Storm Shadow қанотли ракетаси билан жиҳозланган бўлиб, унинг ҳаракат радиуси 300 милга тенг. Бундай турдаги ракеталар GPS координаталаридан фойдаланган ҳолда нишонга олиш учун дастурлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Сурияга берилган зарбалар муваффақиятига ишониши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026