Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Сурия бўйича огоҳлантириш билан чиқди
Россия ва Эрон президенти Владимир Путин ҳамда Ҳасан Руҳоний телефон орқали ўзаро мулоқотда АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг Сурияга ракета зарбаларини муҳокама қилди. Улар «бу ноқонуний ҳаракатлар Суриядаги вазиятга сиёсий ечим топишга жиддий зарар келтириши мумкин» деган хулосага келди.
«Владимир Путин, хусусан, агар БМТ Низомини бузувчи бундай ҳаракатлар давом этаверса, у ҳолда бу халқаро муносабатлардаги тартибсизликка олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди», - дейилади Кремль сайтидаги хабарда.
Бундан ташқари, Эрон ва Россия раҳбари телефон мулоқотида Яқин Шарқ минтақасидаги вазиятни, шу жумладан, Ямандаги ҳолатни муҳокама қилди. Шунингдек, улар кўп қиррали Россия-Эрон ҳамкорлигини янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдиришди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Суриядаги Россия объектларига зарба бериш имкониятини кўриб чиққани хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:04 / 30.06.2026
«Зарар бор» – Путин Украина ҳужумлари, бензин тақчиллиги ва Анкориж келишуви ҳақида
18:39 / 30.06.2026
«Ўзларига қайтаётган уруш реаллиги» – Россия яна дронлар ҳужумига учради
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026