LG Electronics (LG) компанияси премиум тоифали Hyatt Regency Moscow Petrovsky Park бизнес-меҳмонхонасида журналистлар, интерьер дизайнерлари ва меъморларга уй учун премиум маиший техника моделларини тақдим этди. 2018 йилги бу моделлар қатори InstaViewDoor-in-Door ва P-Iskra музлатгичлар линейкаси, TWINWash кир ювиш машинаси, CordZero™ симсиз чангютгичлари ва NeoChef™ микротўлқинли печларини ўз ичига олган. Ультрапремиум қурилмалар қатори нафис InstaViewDoor-in-Door™ музлатгичи, юқори технологияли TWINWash™ кир ювиш машинаси, футуристик иқлим тўплами ва 4K HDR'ли OLED-телевизордан иборат. Тадбир меҳмонлари эътиборини МДҲда илк бор намойиш қилинган LG ақлли технологиялари жалб қилди. LG коференциясининг турли зоналардан ташкил топган шоу-руми модалар оламидаги машҳур дизайнер ва Manhattan Design School дизайн мактаби асосчиси Алёна Санаева билан ҳаммуаллифликда ишлаб чиқилган.
LG музлатгичларининг премиум линейкаси

LG 2018 йилги янги InstaView™ Door-in-Door® премиум музлатгичлари қаторини намойиш қилди. Музлатгич эшигининг тонировка қилинган панелига икки марта қоқилса, у шаффоф бўлиб қолади ҳамда фойдаланувчи техникани очмай ва совуқ ҳавони ташқарига чиқармай туриб, унинг ичидаги нарсаларни кўра олади. Бундан ташқари, қўшимча Door-in-Door бўлими истеъмолчи кўп оладиган маҳсулотлар ва ичимликларни осонгина жойлаштириш ва олиш имконини беради.

Музлатиш камераси пастда жойлашган машҳур музлатгичлар замонавий премиум дизайн ва юқори даражали энергосамарадорлик, маҳсулотлар сархиллигини сақлаб қолиш технологиялари ҳамда эксплуатациядаги қулайликнинг мукаммал уйғунлигидир. Кўп оқимли MultiAirFlow™ музлатиш тизими шарофати билан музлатгичнинг ҳар бир қатори ўз "микроиқлими"га эга, бу маҳсулотларни сақлаш ва уларнинг сархиллигини таъминлаш учун оптимал шароитлар яратиш имконини беради.
Музлатиш камераси пастда бўлган музлатгичларда мева ва сабзавотлар учун оптимал мувозанат функцияси - MoistBalanceCrisper™ кўзда тутилган. Қопқоқнинг махсус тўрсимон юзаси намлик даражасини оптималлаштириш имконини беради.
TWINWash премиум кир ювиш машинаси





















