Фан-техника | 09:21 / 18.04.2018
13880
1 дақиқада ўқилади

“Мустанг” қаторасига учинчи йил дунёдаги энг яхши спорткар деб топилди 

Фото: Arpem.com

2017 йилда Ford Mustang қаторасига учинчи йил дунёдаги энг яхши спорткар деб топилди. Автомобил 13 та давлатда харидоргирлиги бўйича Porsche 911’ни ортда қолдирган. Автомобилнинг 5 литрли, 8 цилиндрли двигател билан жиҳозланган GT модификацияси катта талабга эга бўлган.   

Ўтган йил умумий миқдорда 125809 та Ford Mustang рўйхатга олинган. Улардан энг кўпи – 81866 таси АҚШда жойлашган. Компания Европада 13100 та автомобил сотган. Автомобил асосан Германияда (5742 дона), Буюк Британияда (2211 дона), Францияда (942 дона), Бельгияда (900 дона) ва Швецияда (512 дона) яхши сотилган. 

Ford Mustang Хитойда ҳам энг талабгир спорткар бўлган, бу мамлакатда 7125 та Mustang рўйхатга қўйилган. Модел 2015 йил глобал экспортга чиқарилгандан кейин ундан умумий миқдорда 418 минг дона сотилган.

Ford компанияси Европа учун янгиланган Mustang’ни 2017 йил кузида тақдим қилган. 

Мавзуга оид