Жаҳон | 18:09 / 18.04.2018
38536
1 дақиқада ўқилади

Путиннинг зирҳли лимузини сотувга қўйилди

Владимир Путин ҳаракатланган лимузин 8,5 млн рублга сотувга қўйилди. Бу ҳақдаги эълон «Аuto.Ru» порталида жойлаштирилган.

Фото: auto.ru

Айни дамда 2003 йилда ишлаб чиқарилган зирҳли Mercedes-Benz Pullman W220 S600 хусусий коллекцияда сақланади. Автомобиль 88 километр йўл босган. 5,8 литрли мотор қуввати 367 от кучига тенг. Эълонда иддао этилишича, машинага фақат бир киши эгалик қилган.

Фото: auto.ru

«Махсус ҳолатларга мўлжалланган автомобиль Кремль гаражида Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг бошқарув йилларида фойдаланилган. У бу автомобилда расмий ва норасмий учрашувларга борган», - дейилади хабарда.

Фото: auto.ru
Фото: auto.ru
Фото: auto.ru
Фото: auto.ru
Фото: auto.ru

 

Мавзуга оид