Жамият | 09:25 / 20.04.2018
10313
1 дақиқада ўқилади

Шўрчидаги пахта тозалаш заводи омборхонасида ёнғин юз берди

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 18 апрель куни соат 05.00ларда, Бобур маҳалласи А.Темур кўчасида жойлашган “Шўрчи пахта тозалаш” АЖга қарашли пахта сақлаш омборхонасида ёнғин содир бўлган. 

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин натижасида омборхона остида бўлган пахта толаси маҳсулотларининг бир қисми ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқлиги айтиляпти.

 

Мавзуга оид