Жаҳон | 08:58 / 20.04.2018
12569
1 дақиқада ўқилади

Трамп Барбара Бушни дафн этиш маросимига келмайди

Фото: The Hill

АҚШ президенти Дональд Трамп Барбара Бушни дафн этиш маросимига келмайди, деб хабар қилмоқда The Hill Оқ уй матбуот хизматига асосан.

«Буш оиласига бўлган ҳурмати туфайли, қўшимча хавфсизлик чораларини киритиш билан боғлиқ ноқулайликлардан қочиш мақсадида, президент Трамп тадбирда иштирок этмайди», - дейилади баёнотда.

Шу билан бирга, Меланья Трамп дафн маросимига келиши ҳақида хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар собиқ президенти катта Жорж Бушнинг рафиқаси Барбара 18 апрель куни 92 ёшида вафот этди.

У Жорж Герберт Уокер Буш билан 73 йил бирга ҳаёт кечирди, беш нафар ўғли, 17 набираси ва 7 эвараси бор.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид