МДҲ бош штаблари учувчисиз авиацияга қарши биргаликда курашмоқчи
МДҲ давлатлари бош штаблари учувчисиз авиацияни қўллаш, жумладан унга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи. Бу ҳақда Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи, мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, армия генерали Валерий Герасимов штаблар бошлиқлари қўмитаси йиғилишида айтиб ўтди.
Қозонда ўтган йиғилишга Ўзбекистон, Озарбойжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Беларусь вакиллари келишди.
Бундан ташқари, иштирокчилар йиғилиш давомида Суриядаги аксилтеррорчилик амалиётида учувчисиз авиацияни қўллаш тажрибаси ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўлишди. Шунингдек, МДҲ давлатлари қуролли кучлари авиациясининг 2017 йилдаги парвозлари хавфсизлиги ҳолати таҳлил қилинди.
“Бугунги йиғилиш Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги форматидаги ҳарбий ҳамкорлик яхши истиқболларга эгалигини ва кенг кўламли йўналишлар бўйича муваффақиятли ҳамкорлик қилишга имкон беришини яна бир бор исботлади”, деб хулоса қилган Герасимов.
Мавзуга оид
20:22 / 09.10.2024
Россияда ўтказилган МДҲ саммитида қатор ҳужжатлар имзоланди
18:54 / 09.10.2024
Имомали Раҳмон МДҲ фаолиятида ўзгаришлар бўлишини эълон қилди
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
20:50 / 08.10.2024