Ҳайдовчилар учун бу каби ноқулайликларнинг олдини олиш мақсадида кейинчалик кўчаларнинг тротуарлар билан туташ қисмлари темир панжаралар билан тўсилиши режалаштирилмоқда. Тошкент ШИИББ ЙҲХБ бошлиғи, полковник Барат Маменов Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил медиа марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилди.

Бундан ташқари, пиёдалар ўтиш жойларига, хусусан пиёдалар иштирокидаги ЙТҲлар кўп содир бўлаётган Амир Темур шоҳкўчаси каби йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларига камералар ўрнатилиши белгиланмоқда. Шу билан бирга, хорижий ва МДҲ давлатлари тажрибаси ўрганилиб, республика бўйлаб аҳоли яшаш пунктларида энг юқори тезлик соатига 60 км этиб белгиланиши кутилмоқда. 

“Бу борада таклифлар билдирилган, айни вақтда у тегишли идоралар томонидан ўрганилмоқда”, - деди Барат Маменов.