GM Uzbekistan Chevrolet Orlando ишлаб чиқаришни тўхтатди
Chevrolet Orlando русумли автомобилларни GM Uzbekistan АЖ томонидан ишлаб чиқарилиши жорий йил 16 апрелидан тўхтатилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Chevrolet Orlando автомобилларини харид қилиш тўғрисидаги аризаларни рўйхатдан ўтказиш 2017 йил ноябрь ойидан тўхтатилган эди.
“GM Uzbekistan АЖ Chevrolet Orlando русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар бўйича истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини ҳамда шартнома шартларида белгиланган муддатларда автомобилни тўлиқ етказиб берилишини таъминлашини яна бир бор таъкидлайди”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил январь ойи охирларида GM Uzbekistan альянси Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятидаги ишлаб чиқариш қувватида Chevrolet Orlando русумли автомобилни ишлаб чиқаришни тўхтатиши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:30 / 08.11.2019
«Ҳар қандай имтиёз муддатли бўлиши керак» — Қўмита мутасаддиси GM’га берилган имтиёзлар ҳақида
19:00 / 24.09.2019
«Ўзавтосаноат» мақсади 100 минг автомобиль экспорт қилиш – Шавкат Умурзоқов
17:36 / 24.09.2019
UzAuto янги моделлари GM билан бир хил вақтда ишлаб чиқилади – Шавкат Умурзоқов
09:20 / 03.07.2019