Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турсинхон Худойбергановга қўшимча вазифа юклатилди
Ўзбекистон Республикаси президенти давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худойберганов фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини ҳам бажаради.
Вазирлик вакилининг «Kun.uz»га маълум қилишича, Худойбергановга вазирлик вазифаси юклатилган, яъни, у давлат маслаҳатчиси лавозимини тарк этмаган ҳолда, вақтинча вазир вазифасини бажарувчи бўлган.
Шунингдек, генерал-майор Абдулла Қўлдошев фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. У бироз аввалроқ лавозимдан олинган полковник Комилжон Арипов ўрнини эгаллади.
Турсинхон Худойберганов 2010-2016 йилларда ҳам айнан шу лавозимда ишлаган, 2017 йилнинг январида президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди. Ўшанда унинг ўрнига Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири бўлганди. 2018 йилнинг февралида Рустам Жўраев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Мавзуга оид
18:07 / 04.07.2026
5 июл куни маъмурий биноларда ФВВнинг махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
08:58 / 20.06.2026
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
09:40 / 18.06.2026