Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчилари ва мураббийлари аниқланди
France Football нашри дунё футболчилари ва мураббийларининг даромадларини ҳисоблаб чиқди.
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси мавсум якунига кўра, ҳаммадан кўп – 126 миллион евро даромад олиши маълум бўлди. Бу қиймат ичига футболчининг маоши, мукофотлари ва рекламадан олган даромади киради.
Рейтингнинг иккинчи поғонасида «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду боряпти - 94 миллион евро. Учинчи ўринни «Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар эгаллаб турибди – 81,5 миллион евро.
Дунёнинг энг кўп даромад олувчи мураббийи португалиялик Жозе Моуриньо бўлиб, у 26 миллион евро ишлаб топади. Иккинчи ўринда Хитой терма жамоаси устози Марчело Липпи – 23 миллион евро. Учинчи ўринда аргентиналик Диего Симеоне – 22 миллион евро. Тўртинчи ўринда «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан – 21 миллион евро.
Мавзуга оид
12:38 / 21.06.2026
ЖЧда 10-кун. Германияда камбэк, Кюрасаода сенсация, португаллар лагерида можаро
12:37 / 18.06.2026
ЖЧда 7-кун. Роналду Мессига жавоб қилолмади, Англия шоу уюштирди
18:03 / 11.06.2026
Месси ва Роналдуда 6-мундиал, Мбаппе Клозедан ўтиши мумкин. ЖЧ-2026 интригалари
16:03 / 27.05.2026