Жаҳон | 13:15 / 24.04.2018
23652
2 дақиқада ўқилади

ИШИД жангарилари бошқа минтақаларга кўчмоқда – Шойгу

Фото: РИА Новости /Вадим Савицкий

Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгунинг маълум қилишича, ИШИД жангарилари тор-мор келтирилганидан сўнг Сурия ва Ироқдан Марказий ҳамда Жанубий-Шарқий Осиёга кўчмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

«ИШИД тор-мор келтирилганидан сўнг жангарилар Сурия ва Ироқдан бошқа минтақалар, жумладан Марказий ҳамда Жанубий-Шарқий Осиёга қараб кўчмоқда. У ерда янги террорчилик ячейкалари ташкил этилмоқда», - дея айтиб ўтди Шойгу ШҲТ давлатлари мудофаа вазирлари учрашувида.

Унинг таъкидлашича, жангарилар кўп пайтларда замонавий нишонга олиш воситалари, жумладан учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланмоқда.

«Хусусан, Сурияда жангарилар томонидан қўлланилаётган учувчисиз учар қурилмалар 100 километрдан ортиқ масофада ҳаракатланиши мумкин. Уларни ривожланган давлатлар техник кўмагисиз яратиш мумкин эмас. Аҳоли зич яшовчи туманларда бундай нишонга олиш воситаларининг қўлланилиши фалокатли оқибатларга олиб келади», - дея қўшимча қилиб ўтди Шойгу.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон олий етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қўшма Штатлар ИШИД террорчилик гуруҳини тор-мор этгани ҳақидаги сўзлари ёлғонлигини маълум қилганди.

 

Мавзуга оид