Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Хоразмдаги тарихий мажмуага ташриф буюрди
Ўзбеклар ва туркманлар қадимдан ёнма-ён, ҳамжиҳат яшаб келган. Хива хонлиги даврида туркманлар учун қишлоқлар, уй-жойлар барпо этилган. Урганч туманидаги «Улли ҳовли» мажмуаси ана шундай тарихий обидалардан биридир.
Ўн еттинчи асрда қурилган мажмуада қадимий ҳовлилар, туркман маданиятига оид осори-атиқалар, уларни ўраб турган қўрғон сақланиб қолган.
«Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу ерда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Йигирма ўринли мехмонхона қурилди. Туркман ўтовлари ўрнатилди. Сайёҳлик ва зиёрат туризми учун барча шароит яратилди», дейилган президент матбуот хизмати хабарида.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари «Улли ҳовли»ни томоша қилди.
Шу ерда ўзбек ва туркман мумтоз қўшиқларидан намуналар ижро этилди.







Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
22:48 / 15.02.2026