
Ҳар бир уй бекаси кийим-кечакларга сифатли қараш – бу нафақат тозалик ҳақида қайғуриш, балки энг яқин одамлар соғлиғининг кафолати эканини тушунади. Ҳар куни кийимимизда кўплаб бактериялар ва чанг зарралари жойлашади, бу бизнинг нафас олиш органларимиз ва тери ҳолатига салбий таъсир кўрсатиб, организмда аллергик реакциялар каби турли муаммоларга олиб келади. LG F2J9HS2S пўлат ва LG F2J9HS2W оқ рангдаги инновацион кир ювиш машиналари – ҳар кунлик маиший ишларга самарали ва ақлли ечимларни таклиф этади.
Бу, TrueSteam буғ функцияси ва TurboWash тез ювиш технологиясига эга фойдаланишда оддий, тор кир ювиш машинаси бўлиб, уни ишлатиш қулай. Истеъмолчи эҳтиёжларига йўналтирилган янги технологиялар оддий маиший техника каби кўриниши ва ишлаши лозим. Эргономик дизайн эса, сизга янги ёрдамчингизни ҳатто энг кичик хонага жойлаштириш имконини беради. Кир ювиш машинасининг уйингизга мос тушадиган рангини танланг. 7 килограммгача бўлган юклама сизга ҳатто катта ўлчамли нарсалар - пардалар ёки қишки курткаларни ювиш имконини беради.

True Steam: Ҳамма гап буғда!
Ювиш пайтида, иссиқ буғ ва сув аралашиб, матога эҳтиёткорлик билан ва енгил таъсир кўрсатади ҳамда ювувчи воситалар қолдиқлари, чанг ва кир заррачаларини бутунлай йўқотади. Буғ туфайли, барабанда доимий ҳарорат сақланиб туради, шунинг учун жараёнда 99%га яқин аллерген моддалар йўқ қилинади. Бу функция айниқса баҳорги вақтда долзарб, бунда аллергенлар сони ортади. Улар кийимга ўрнашади, уйга киради, саломатлигимизга салбий таъсир қилади. True Steam функциясига эга кир ювиш машиналари соғлом муҳитни таъминлаб, уларга қарши самарали курашади. «Янгилаш» махсус режимидан фойдаланиб эса, сиз нафақат ёқимсиз ҳидларни йўқ қиласиз, балки сув ва ювиш воситаларисиз ҳам энг кичик ингичка бурмаларни ҳам текислай оласиз. Атиги йигирма дақиқа, ҳеч қандай дазмол уришсиз – нарсаларингиз фойдаланиш учун тайёр!

Тез ва эҳтиёткорлик билан ювади!

















