Жаҳон | 08:36 / 26.04.2018
7826
1 дақиқада ўқилади

КХДРдаги ядро полигони синовлар учун яроқсиз бўлган

Фото: Reuters /KCNA KCNA

КХДР етакчиси Ким Чен Ин ёпилиши ҳақида 21 апрель куни маълум қилган ядровий синов майдончаси тоғ ёнбағри қулаб тушгани туфайли фойдаланишга яроқсиз бўлган. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси хитойлик сейсмологлар тадқиқотига асосан ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, тоғ ёнбағрининг қулаши портлашдан сўнг содир бўлган. Шунингдек таъкидланишича, яқин вақт ичида олимлар ҳисоботнинг тўлиқ матнини эълон қилади.

Аввалроқ ОАВ КХДР ядро синовларини нега тўхтатгани ҳақида хабар берганди. South China Morning Post нашри маълумотларига кўра, Ким Чен Ин ядро синовларини тўхтатиш ҳақидаги қарорни Пунгери ядро полигонида 2017 йилнинг кузида рўй берган авария туфайли қабул қилган, у туннеллардан бирининг ўпирилиши ва радиоактив моддалар сизиб чиқишига сабаб бўлгани айтиляпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР ва Жанубий Корея етакчилари қачон учрашиши маълум бўлганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид