Ўзбекистон | 18:22 / 26.04.2018
97602
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги барча туман ҳокимларини қаттиқ огоҳлантирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун видеоселектор йиғилиши давом этмоқда. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар берди.

“Тошкент шаҳри ҳокими этиб кимни тайинлаганимиздан хулоса қилинглар. Муносиб одамлар кўп, оддий, ватанпарвар, ҳисоб-китобни биладиган, янгиликка интиладиган... Битта кафолат – халқимизни рози қилиш. Қандай қилиб? Ҳар куни ташаббус, изланиш, интилиш керак. Ўтириб, кўзбўямачилик учун қилинган ишлар керак эмас. 

Тошкент шаҳридаги туманлар ҳокимлари, раҳбарлар хориждан 1 млн доллардан инвестиция олиб келмаса, менга ундайлар керак эмас. Ҳаммани бўшатаман. Яна 6 ой кўрамиз, бўлмаса Тошкентда битта шаҳар ҳокими қолади, 11 ёрдамчи бўлади. Солиқ, милиция, прокурор, ҳаммасини қисқартириб ташлайман. Яна бир марта айтаман: олти ой чидайман. Олти ойни ичида ўзгариш бўлмаса, ҳаммасини ёпамиз, битта Тошкент шаҳар ҳокими ва 11 ёрдамчиси бўлади. ИИБ ҳам, прокурор ҳам, солиқ ҳам бўлмайди. Бу ўзгаришлар бекорга бўлмаяпти. Аравани торта олмаяпсизлар, ҳозирги замонга муносиб бўла олмаяпсизлар.

Тошкент шаҳридаги ҳамма раҳбарлар билсин: ҳаммангизлар Хоразмга ўхшаб вақтинчалик ишлаётганлар. Шунча вақтдан бери Тошкент бўйича чидадим, лекин энди чидай олмайман. Тошкентнинг бундай тошбақа қадамлари билан шаҳар халқини муносиб турмуш даражасига кўтара олмаймиз. Шунинг учун бундай ўзгаришларни қилишга мажбур бўлдим”, - деган Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга оид