Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Schneider Electric орадан 5 йил ўтиб Ўзбекистон бозорига қайтишга қарор қилди
Schneider Electric’нинг Россия ва МДҲ давлатлари бўйича президенти Йохан Вандерплаетсе сўзларига кўра, компания Ўзбекистонга қайтишга қарор қилди. Бу ҳақда «КоммерсантЪ» ёзмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон янги маъмурият келиши билан янги йўллар очмоқда.
«Schneider беш йил аввал ишбилармонлик муҳитига боғлиқ ҳолда ўз фаолиятини тўхтатган бўлса ҳам, энди Ўзбекистонга қайтишга қарор қилди», - деди Йохан Вандерплаетсе.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон катта аҳоли ва улкан салоҳиятга эга мамлакат бўлиб, яна бизнесга йўл очилмоқда.
«Бу барчамиз учун яхши хабар», - дея таъкидлаб ўтди Йохан Вандерплаетсе.
Schneider Electric энергия бошқаруви ва автоматлаштириш соҳасидаги жаҳон эксперти саналади. 2015-молиявий йилда айланмаси 27 миллиард еврога яқин бўлган компаниянинг 160 мингдан ортиқ ходимлари дунёнинг 100дан кўпроқ мамлакатида фаолият юритиб келади.
Мавзуга оид
08:16 / 19.06.2026
Қайси давлатлар энергияни истеъмол қилганидан кўпроқ ишлаб чиқаради?
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
11:44 / 23.04.2026