Спорт | 08:30 / 28.04.2018
31801
1 дақиқада ўқилади

Бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Ўзбекистонда нечта медал?

Бангкокда бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионатида кеча финалдаги барча жанглар якунига етди. Унда -56 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Абдумалик Халаков таиландлик боксчини мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди.

Самандар Холмуродов (-52кг), Тимур Мержанов (-81кг), Жавоҳир Тоғаймуродов (-91кг) ва Жамшидбек Маҳмадалиев (+91кг) эса финалда кумуш медални қўлга киритди. Жаҳонгир Раҳмонов (-69кг) ва Наво Тамазов (-75кг) мусобақанинг бронза медали билан юртимизга қайтадиган бўлди.

Фото: Бокс федерацияси
Фото: Бокс федерацияси
Фото: Бокс федерацияси

Қизлар ўртасидаги жангларда Маҳлиё Раҳимова (-60кг) бронза медали соҳибасига айланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 1та олтин, 4та кумуш ва 3та бронза медалларини қўлга киритди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид