Туркманистонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва урушда ҳалок бўлган аскарларнинг бевалари 9 майга 200 манат (давлат курси бўйича 57 АҚШ доллари)дан бир марталик тўлов ва қимматбаҳо совғаларни олади. Тегишли фармон Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан ҳукумат мажлисида имзоланди, дея хабар беради ушбу давлат раҳбари матбуот хизмати.

Ҳужжат билан Туркманистон президенти топшириғига биноан вилоят, шаҳар ва туманлар маъмурияти, шунингдек, Туркманистон оқсоқоллар кенгашига 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан туркманистонлик уруш фахрийлари ва урушда ўлдирилган аскарларнинг беваларига 200 манатдан бир марталик тўлов ва қимматбаҳо совғаларни тантанали тарзда топшириш вазифаси юкланди.
Бу йил Туркманистонда 9 май илк маротаба дам олиш куни тақдим этилмаган ҳолда нишонланади. Ўтган йилнинг октябрь ойида президент Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистонда дам олиш куни тақдим этилмасдан нишонланадиган байрам ва хотира кунлари ҳақидаги фармонга имзо чекканди.
















