Жаҳон | 08:04 / 01.05.2018
2914
1 дақиқада ўқилади

Грузияда жамоат жойларида чекиш тақиқлаб қўйилди

Фото: Getty Images

Грузияда биринчи майдан қонунчиликка тузатишлар киритилади, улар бар, ресторан, меҳмонхоналар ва барча жамоат жойларида чекишни тақиқлашни назарда тутади.

"Тузатишлар биринчи майдан кучга киради. Бир қадар ноқулайлик туғдириш эвазига инсонлар ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қоламиз", - дея маълум қилди журналистларга депутат Акакий Зоидзе.

Қонун лойиҳасига кўра, қонунни бузадиган оддий фуқаро 40 долларга яқин миқдорда жаримага тортилади, хусусий объект – 200 доллар ва такрорийси учун 400 долларга.

Тузатишларга кўра, чекиш уйда, чекиш учун кўчада ўрнатиладиган махсус жойларда, кальян-барларда, пенитенциар муассасаларда, казинода рухсат берилади. Тақиқ барча турдаги иншоотлар, майдончалар, жамоат транспорти, ўқув муассасалари учун жорий этилди. Шунингдек, 1 майдан бошлаб мамлакатнинг барча ҳудудида тамаки маҳсулотлари рекламаси тақиқланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид