Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи самарали ва мазмунли бўлди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.
Давлат раҳбарларининг Кўксаройда бўлиб ўтган музокаралари натижасида 25та ҳужжат имзоланди. Экспомарказда икки мамлакат ишбилармонлари 3 миллиард долларлик келишувларга эришди. Бухоро зиёрати учрашувларга қўшимча мазмун бахш этди.
Шунинг билан Туркия президентининг мамлакатга ташрифи ниҳоясига етди.
Ражаб Тоййиб Эрдўғанни Бухоро халқаро аэропортида президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия давлати раҳбари энди Сеулга парвоз қилиб, у ерда 2 май куни Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан бирга-бир ва кенгайтирилган шаклда учрашувлар ўтказади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифи, президент Шавкат Мирзиёев билан учрашуви, Олий Мажлисдаги чиқиши, Ўзбекистон-Туркия бизнес форуми, икки томонлама эришилган келишувлар ва Туркия давлат раҳбарининг ташрифига доир барча хабарлар билан батафсил танишишингиз мумкин.
Барча янгиликлар 👉 https://kun.uz/news/time/uzbekiston-turkia-munosabatlari
Мавзуга оид
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026
Бувиси мунтазам тазйиқ ўтказиб келган 3 нафар бола Туркиядан ватанга қайтарилди
18:34 / 25.05.2026
Туркия Ўзбекистонга Қуролли кучларни ислоҳ қилишда кўмаклашади
11:16 / 25.05.2026