Жаҳон | 00:23 / 02.05.2018
6313
1 дақиқада ўқилади

Facebook "тарихни тозалаш" имкониятини ишга туширади

Фото: Noah Berger/AP

Facebook'да браузердаги "тарихни тозалаш" тугмаси муқобили пайдо бўлади. Бу ҳақида ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг маълум қилди.

"Сизнинг веб-браузерингизда cookie-файллар ва тарихни тозалашнинг оддий усули бор. Ғоя шундан иборатки, кўп сайтларга ишлаш учун cookie-файллар талаб этилади, бироқ сизда барибир ўз хоҳишингизга кўра тарихни тозалаш имкони бўлиши керак. Биз Facebook учун шунга ўхшаш нарса ишлаб чиқяпмиз", - деб ёзади Цукерберг.

Унинг сўзларига кўра, фойдаланувчи аккаунт созламаларида қайси ҳаволаларга ўтгани ва қандай сайтларга кирганига доир маълумотларни ўчириши мумкин. 

Ижтимоий тармоқнинг матбуот хизматида таъкидланишича, "тарихни тозалаш" имконига ойлар керак бўлади. Бу вақт ичида Facebook раҳбарияти қонунчилар ва регуляторлар билан маслаҳатлашувлар ўтказади. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид