09:02 / 02.05.2018
35297
Реклама

Икки контурли газ қозонлари ҳақида нималарни биласиз?

Royal икки контурли газли қозонларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Фото: Royal 

Royal янги, икки контурли газли қозонларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Инновацион икки контурли Royal газ қозонлари ҳайратлантирувчи устунликларга эга  бўлиб, бир вақтда уйингизни иситиш ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш имкониятига эга.

Деворга осилувчи янги Royal қозонлари осонлик билан ҳар қандай деворга ўрнатилади. Ушбу қозонлар инновацион диагностика ва автоматик бошқарув тизимларига, ҳамда хавфсизлик даражасини янада юқори поғонага кўтарувчи газ назорати, ҳамда сейсмик назорат каби датчикларга эга. Газ назорати датчики Royal қозонини муттасил назорат қилади, заррача газ чиқиши билан, бир дамда қозонни автоматик ҳолда ўчиради ва муаммо ҳақида сизга хабар беради. Сейсмик назорат датчики 4-5 баллик ер қимирлашлари содир бўлаётганда қозонни автоматик ҳолда ўчиради ва сизни хатардан ҳимоя қилади.

Фото: Royal 

Қозонни тизимларини Ўзингизга мос қилиб созлаш учун махсус бошқарув пульти мавжуд. Унинг ёрдамида сувни бир зумда қиздирадиган ва уйни максимал даржада иситадиган “максимум” тизими ёки энергияни эҳтиёт қилиб ишлатадиган “тежамкорлик” тизимларини созлаш имконияти бор.   Бундан ташқари, тежамкорликка улкан ҳисса қўшадиган функциялардан бири бу қозонга ўрнатилган таймердир. Таймер ёрдамида уйни тарк этаётганингизда қозонни ўчиришингиз ва қайтиб келишингиздан олдин қўшиб, уйни иситишингиз мумкин.

Фото: Royal 

Янги Royal газ қозонини энг катта устунликларидан бири – бу инновацион, патентланган, интеграция қилинган иссиқлик алмашувчи мосламадир. Ушбу мослама туфайли, янги Royal қозони бошқа қозонларга қараганда 7 марта кўпроқ сув иситишга ҳамда 5 марта узоқроқ ҳизмат қилишга қодир.

Янги қозонларни ишлаб чиқариш Жанубий Кореянинг Kiturami корхонаси билан ҳамкорликда ишга туширилиди. Ҳозирда Alpha – 15, Alpha – 18 ва Alpha – 24 номли 150 кв.м. 190 кв.м.  ва 240 кв.м. майдонни исита олувчи моделлар ишлаб чиқарилиши бошланди.

Фото: Royal 

Ушбу қозонларнинг комплектида 40 метрдан узоқроқ масофада бемалол ишлайдиган махсус пульт мавжуд. Қозон ҳаттоки ертўлада ўрнатилган ҳолда ҳам, уни уйдан туриб бемалол бошқариш мумкин.    

Royal газ қозонлари билан бир комплектда коаксил дудбурон мавжуд. Ушбу дудбуроннинг конструктив хусусиятлари туфайли қўшимча вентиляция ускуналари умуман шарт эмас.

Коаксил дудбурон оддий дудбуронларга қараганда анча қулайроқ ва юқори хавфсизлик даражасига эга.

Фото: Royal 

Инновацион, икки контурлик Royal газ қозонлари 3 йиллик тўлиқ, бепул кафолатга эга. Қўшимча маълумот учун www.artelgroup.org/ru/page/royal , www.facebook.com/royaluzb/ сайтларига ташриф буюринг ёки 148-88-88 рақамига қўнғироқ қилиинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top