Ўзбекистон | 00:42 / 03.05.2018
5249
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда «Ҳадиси шариф билимдони» мусобақаси бўлиб ўтди

2 май куни Самарқанд вилоятида «Ҳадиси шариф билимдони» вилоят босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг матбуот хизмати

Манбага кўра, мусобақа динимиз одобларига биноан Қуръон тиловати билан бошланган. Мусобақани Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин ҳожи домла Эшонқулов табрик сўзи билан очиб бериб, бугунги кунда Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган улкан ишлар ҳақида гапирди. Яқиндагина Президент ташаббуси билан ўтказилган «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси» тадбирларининг ҳам жуда чиройли тартибда ва адолат билан ўтганлигини таъкидлаб ўтилди. "Бугун ўтказилаётган «Ҳадиси шариф билимдони» мусобақаси ҳам мана шундай эзгу ишлар давоми бўлиб, юртимизда илк бора ташкил этилгани барчамиз учун қувонарли ҳол", деди вилоят бош имом хатиби.

Фото: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг матбуот хизмати

Мусобақа умумий 100 баллик тизимда баҳоланди.

1. Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш – 20 балл;

2. Берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадиси шарифни ифодали ўқиб, таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш) – 30 балл;

3. Ҳадиси шарифни араб тилидаги матнини саҳобийнинг исми билан ёддан айтиб бериш – 50 балл;

Мусобақа натижасига кўра қуйидаги иштирокчилар ғолиб бўлишди:

1-ўрин: Эгамбердиев Абдулазиз
2-ўрин: Маҳмудов Акмал
3-ўрин: Баходиров Дониёр

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид