3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида пойтахтдаги «Туркистон» саройида «Олтин қалам» миллий мукофотининг топшириш маросими бўлиб ўтди. Журналистларга шунингдек миллий ва халқаро ҳамкорлар таъсис этган номинациялар бўйича ҳам мукофотлар топширилди. ЎзА барча мукофотланганларнинг умумий рўйхатини келтирди.

Асосий мукофотлар:

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (телевидение):

1-ўрин: Назира Мамбетшарипова — «O‘zbekiston-24» телеканали бўлим мудири.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ислоҳотлар жараёни, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ёритилган материаллари учун

2-ўрин: Насриддин Асриддинов — «Milliy» телеканали бош муҳаррири

Халқимизнинг бой маданий-маънавий меросини асраб-авайлаш ва янада бойитиш, миллий урф-одатлар ва қадриятларимизни аҳоли ўртасида тарғиб этишга бағишланган кўрсатувлари учун

3-ўрин: Муродбек Отажонов — Хоразм вилояти телерадиокомпанияси ходими

Мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш, инновацияни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги кўрсатувлари учун

Энг яхши журналистик материал учун (радио):

1-ўрин: Улжамол Хоннаева — «Yoshlar» телерадиоканали шарҳловчиси

Юксак маънавиятли, мустақил фикрли, кенг дунёқарашли ёшларни вояга етказиш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги «Ёшлар студияси», «Ном» ва «Халқона» дастурлари учун

2-ўрин: Моҳичеҳра Тўлаганова — «Маҳалла» телерадиоканали ДУК «Маҳалла» радиоканали муҳаррири

Ташқи ва ички туризмни ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш борасидаги эшиттиришлари учун

3-ўрин: Умрзоқ Ҳамдамов — Жиззах вилояти телерадиокомпанияси катта муҳаррири 

Вилоятда ижтимоий, маънавий-маърифий соҳадаги янгиланишлар, мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган материаллари учун