14 май куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида «Олтин қалам» XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
«Kun.uz» веб-сайти муҳаррири ва махсус мухбири Шуҳрат Шокиржонов танловнинг интернет нашрлари йўналиши бўйича 2-ўринни эгаллади.
Барча номинациялар, ғолиблар ва совриндорлар қуйидагича:
«Хитой ҳақидаги энг яхши репортаж учун» номинацияси ғолиби – Хитойнинг «CGTN Русский» ва Озарбайжоннинг «CBC» телеканалларининг Ўзбекистондаги махсус мухбири Барчиной Жураева.
«Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ёритилган энг яхши контент учун» номинацияси ғолиби – «Ўзбекистон» журнали бош муҳаррири Асадбек Бобожанов.
«Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг янада кенгайишини таъминлашга бағишланган энг яхши материал учун» номинацияси ғолиби – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги етакчи муҳаррири Беҳруз Худойбердиев.
«Ёшлар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган энг яхши материаллар учун» номинацияси ғолиби — «Ёшлар овози» газетаси таҳририяти ижодий жамоаси (газета бош муҳаррири Ҳамза Абдуллаев).
«Маънавиятни юксалтириш, ватанпарварлик туйғулари тарғиб этилган энг яхши материаллар учун» номинацияси ғолиби — Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи иккинчи даражали муҳаррири Шоҳсанам Комилова.
«Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар энг яхши ёритилган материаллар учун» номинацияси ғолиби — «Янги Ўзбекистон» газетаси мухбири Гулчеҳра Дурдиева.
«Давлат тилини ривожлантиришга бағишланган энг яхши таҳлилий материаллар учун» номинацияси ғолиби - ЎзФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор Низомиддин Маҳмудов.
«Миллий урф-одат ва анъаналаримиз акс этган энг яхши материаллар учун» номинацияси ғолиби - «Жиззах овози» газетаси таҳририяти жамоаси (газета бош муҳаррири Саид Донишев).
«Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун» номинацияси ғолиби — «Ҳуррият» газетасининг Сурхондарё вилояти бўйича мухбири Сафар Омонқулов.
«Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун» номинацияси ғолиби — «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари мухбири Оксана Кадишева.
















