Бугун, 15 май куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида “Олтин қалам” XVII миллий мукофоти учун халқаро танловнинг ғолиб ва совриндорлари эълон қилинди ва тантанали равишда тақдирланди.

Танловда Kun.uz жамоаси аъзолари ҳам ғолиблар қаторида эътироф этилди.

Сайтимизда эълон қилиб келинадиган кўплаб репортажлар, интервю ва таҳлилий материаллар муаллифи Жамшид Ниёзов “Олтин қалам” танловининг интернет-журналистика йўналиши бўйича ғолиблардан бири сифатида тақдирланди.

Жамшид Ниёзов

Ижодий-таҳлилий материаллар муаллифи, колумнист Шокир Шарипов “Интернет тармоғида эълон қилган энг яхши материали учун” номинациясида ғолиблардан бири бўлди. Шокир Шарипов Kun.uz ҳомийлигидаги креатив ижтимоий мултфилмлар лойиҳаси муаллифи ҳисобланади.

Шокир Шарипов

Журналистика соҳасида “Олтин қалам” XVII халқаро танловининг Бош миллий мукофоти Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети жамоасига топширилди. Мукофотни жамоа номидан факультет декани Маҳлиё Мирсоатова қабул қилиб олди.