Kun.uz мухбири Жамшид Ниёзов танловнинг «Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини энг яхши ёритгани учун» (интернет-журналистикаси йўналишида) номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

Илёс Сафаров эса танловнинг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан таъсис этилган «Давлат тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши материал учун» (интернет-журналистикаси йўналишида) номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Маросимда сўзга чиққан Илёс Сафаров барча журналистларни ўзбек тилини қўллаб-қувватлашга ва бу ҳақида кўпроқ ёзишга чақирди.

Маросимда Интернет журналистикаси йўналишида Kun.uz мухбири Аброр Зоҳидов фахрли 1-ўринга муносиб кўрилди.

Ушбу йўналишда 2-ўринда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош муҳаррири Абдужамил Тайпатовга, 3-ўринда nuz.uz мухбири Олия Таишова эътироф этилди.