Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Air France бош директори ходимлар билан келишмовчилик сабабли истеъфога кетишга қарор қилди
Фото: De Telegraaf
Air France авиакомпаниясининг бош директори Жан-Марк Жанейак ходимлар билан маош бўйича юзага келган келишмовчилик сабабли истеъфога кетади. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар берди.
Авиакомпания ходимлари бир неча ойдан бери маошлари оширилишини талаб қилишмоқда. Улар иш ташлашлар уюштиришмоқда ва бунинг оқибатида рейслар бекор қилинмоқда. Касаба уюшмалари раҳбариятдан маошларнинг 6 фоизга оширилишини талаб қилган, бироқ компания фақатгина 1 фоизга рози бўлган.
Апрелда компания раҳбарияти маошларни 4 йил ичида 7 фоизга ошириш бўйича янги режани таклиф қилди. Бу режа ходимлар ўртасида овоз беришга қўйилган, бироқ қабул қилинмаган. Ходимлардан 55,4 фоизи бу режага қарши чиққан.
“Мен бу овоз беришнинг барча жиддий оқибатларини тан оламан ва яқин орада истеъфога кетиш ҳақида ариза бераман. Бу овоз бериш компанияда номақбул вазият мавжудлигидан дарак беради”, деб айтган Жанейак.
Жанейак унинг истеъфоси “ўзгаришлар ва вазиятнинг яхшиланишига туртки бўлишига” умид қилишини айтган. У бу лавозимни 2016 йил июлидан бери эгаллаб келаётганди.
Мавзуга оид
11:46 / 17.12.2021
Air France – KLM алянси 100та Airbus самолётини буюртирди
13:56 / 10.05.2020
Air France ҳарорати юқори бўлган йўловчиларни самолётларга қўймайди
18:05 / 04.05.2020
Еврокомиссия Air France авиакомпаниясига 7 млрд евро молиявий ёрдам кўрсатилишини маъқуллади
16:00 / 25.04.2020