Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Air France – KLM алянси 100та Airbus самолётини буюртирди
Франция-Нидерландиянинг Air France – KLM алянси Airbus’га 100та самолёт буюртирди. Келишувга кўра, алянс келгусида олдиндан келишилган нархда яна 60та самолёт сотиб олади.
Фото: AP
Алянс KLM ва Transavia авиакомпаниялари учун А320neo оиласига мансуб самолётларни буюртирган. Шунингдек, Airbus билан Air France учун 4та А350 юк самолётини сотиб олиш истаги билдирилган баённома имзоланган.
Алянс матбуот хизматида таъкидланишича, самолётларни буюртмачига етказиш 2023 йил иккинчи ярмидан бошланади.
Маълумотларга кўра, айни вақтда Air France – KLM паркида 500дан кўпроқ самолёт мавжуд.
Мавзуга оид
18:39 / 29.11.2025
UzAirways Airbus А320/321 самолётларининг дастурий таъминотини ўзгартирди
17:35 / 29.11.2025
Airbus компанияси A320 самолётларини оммавий равишда чақириб олади
11:46 / 20.11.2025
Airbus раҳбари Европада ядровий қурол жойлаштиришга чақирди
22:40 / 10.11.2025