Жамият | 11:45 / 07.05.2018
22841
2 дақиқада ўқилади

Тест синовлари учун махсус техник воситалар апробациядан ўтказилди

Давлат тест маркази (ДТМ), тегишли вазирлик ва идоралар томонидан 2018 йилда олий таълим муассасаларида ўтказиладиган тест синовлари бўйича жиддий тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 

ДМТ ахборот хизмати хабарига кўра, тайёргарлик доирасида жорий йил 25 апрель куни Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида ўтказилган олий таълим муассасаларига қабул тест синовлари тартибига бағишланган репетиция жараёнида абитуриентларни бино ҳудудига киритишда ишлатиладиган металлодетекторлар, шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация қурилмалари, тест синови давомида узлуксиз видеокузатув ускуналарининг иш жараёни ўрганилди. Ушбу техника воситаларининг амалдаги ҳолати ва имкониятлари талабларга мослиги аниқланди.

Фото: ДМТ ахборот хизмати
Фото: ДМТ ахборот хизмати
Фото: ДМТ ахборот хизмати
Фото: ДМТ ахборот хизмати
Фото: ДМТ ахборот хизмати

Шу билан бирга, тадбир давомида катта сиғимли бинони белгиланган талаб асосида тайёрлаш, бинога абитуриентларни паспорт ва янги шаклдаги рухсатнома орқали киритиш, назорат хизмати постлари фаолияти, гуруҳ назоратчилари фаолияти ҳамда янги шаклдаги тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақаси амалда синаб кўрилган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид