Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Мексика ядро энергияси бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди
Америка Қўшма Штатлари ва Мексика ядро энергиясидан тинч мақсадда фойдаланиш тўғрисидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда РИА «Новости» Мексика ТИВ ва Энергетика вазирлиги баёнотига асосан хабар бермоқда.
«Бу Мексикага кўплаб янги технологиялардан фойдаланиш имконини беради, улар бизнинг ишлаб чиқариш секторларимиз ривожи ва ижтимоий тараққиётга туртки бўлади. Масалан, ишончли тоза энергия яратилишига қадам қўйилади, шунингдек соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ядро ҳамда радиологик технологиялардан фойдаланилади», - дейилади Мексика ТИВ баёнотида.
Таъкидланишича, ҳужжат ҳар икки давлат қонунчилик органлари томонидан ратификация қилиниши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров АҚШ Эрон бўйича ядровий келишувдан чиқса, дунё ядро қуролини тарқатмаслик бўйича энг муҳим ҳужжатлардан бирини йўқотиши ҳақида маълум қилганди.