14:19 / 10.05.2018
10138

Усмоновнинг бир компанияси бошқа бир компаниясининг 58 фоиз акцияларини ўз шўъбасига берди

Фото: REUTERS

«Мегафон» оператори Mail.ru Group’нинг компания иқтисодий улушидаги 5,23 фоиз акциялари ёки овоз бериш ҳуқуқини тақдим этувчи 58,87 фоиз акциясини 100% шўъбаси бўлган Lefbord Investments Limited ширкатига берди. Бу ҳақда операторнинг материалларида айтилади.

Интернет-компания акцияларини оператор тузилмасига ўтказиш «Мегафон»нинг «Газпромбанк», «Ростех» ва Алишер Усмоновнинг USM Holdings компаниялари билан биргаликда рақамли иқтисодиёт соҳасида рақамли хизматлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун мўлжалланган қўшма корхонани яратиш доирасида назарда тутилган.

«Мегафон» Lefbord Investments Limited компаниясига «МегаФон»га тегишли бўлган 100 фоиз акциялар, Mail.ru Group Limited’нинг А тоифасидаги 11 500 100 акциясини Lefbord Investments Limited компанияси устав капиталига ҳисса қўшиш йўли билан берди», - дейилади компания материалларида.

Қўшма корхона «МФ технологии» АЖ негизида ташкил этилади. Ҳозир бу тузилма Lefbord’га тегишли. Келишувнинг бир қисми сифатида «Газпромбанк» Leftbord’дан МФТнинг 35 фоиз акцияларини, USM - 9% ва «Ростех» - 11% акцияларини сотиб олади. Келишув натижасида Lefbord’да 45% акциялар қолади. Шартнома доирасида МФТнинг 100% акциялари қиймати 450 млн АҚШ долларини ташкил қилди. «Мегафон» компанияси ижрочи директори Геворг Вермишяннинг ТАСС’га билдиришича, томонлар келишувни 2018 йилнинг май ойида ёпишни режалаштирмоқда. Тўплам шўъба тузилмасига ўтказилганидан сўнг, «Мегафон»да Mail.ru Group’даги иқтисодий улушнинг 10 фоизи қолади, оператор бу қимматбаҳо қоғозларни сотиш ниятида эмас. 

Top