Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон унга ракеталар нима учун кераклигини айтди
Фото: AFP 2018 / Atta Kenare
Теҳрон оммавий қирғин учун мўлжалланган ракеталар ишлаб чиқмайди, АҚШ ва унинг иттифоқдошлари эса Эронни ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқидан чеклай олмайди, деб айтилди Эрон ҳукумати баёнотида.
“АҚШ ва унинг иттифоқдошлари Эроннинг қонуний мудофаа воситаларига, жумладан анъанавий қуролни етказиш учун ишлаб чиқилган ракета мудофаасига чеклов қўя олмайди”, дейилган баёнотда.
Эрон ҳукуматининг таъкидлашича, бундай қадам халқаро ҳуқуқ тамойиллари, жумладан мудофаа ҳуқуқининг “очиқчасига бузилиши” ҳисобланади.
Бир қатор ғарб ва Яқин Шарқ давлатларининг Эроннинг минтақадаги таъсиридан хавотири ортида Теҳрон Ироқ ва Сурияда қонуний қолаётгани ҳамда айнан Эроннинг Бағдод ва Дамашқни қўллаб-қувватлаши экстремизмга қарши курашда самарали бўлганини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
22:50 / 16.03.2026
Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини очиш шартлари маълум бўлди
22:22 / 16.03.2026
Трамп Эрон билан урушнинг дастлабки натижалари ҳақида ҳисобот берди
19:15 / 16.03.2026
Эроннинг янги раҳбари Москвада даволанаётган бўлиши мумкин
18:58 / 16.03.2026