Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2018 йил 1 май ҳолатига кўра олтин-валюта захираси ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.
Унга кўра республика олтин-валюта захираси 28,35 млрд долларни ташкил қилди.
Улардан 14,41 млрд – хорижий валютадаги активлар, 13,9 млрд – монетар олтин.
1 май ҳолатига кўра соф олтин-валюта захиралари 27,08 млрд долларни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 апрель ҳолатига кўра республика олтин-валюта захираси 28,4 млрд долларни ташкил қилганди.
















