Жаҳон | 18:50 / 14.05.2018
8091
1 дақиқада ўқилади

Каталонияга янги раҳбар сайланди

Каталония женералитатига «Каталония учун биргаликда» (Junts per Catalunya) гуруҳи номзоди Жоаким (Ким) Торра янги раҳбар этиб сайланди. Бу ҳақда Europa Press хабар берган.

Унинг номзоди 66 депутат томонидан қўллаб-қувватланган, 65 нафари қарши чиққан. Яна 4 нафар депутат бетараф қолган.

Қайд этилишича, мухториятнинг ва партиянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон бу жараённи Берлиндан туриб кузатиб борган.

Фото: Twitter

Ўтган йилнинг 27 октябрь куни Испания бош вазири Мариано Рахой Пучдемонни Каталония женералитати раҳбарлиги лавозимидан четлатганди. Шундан сўнг, расмий Мадрид Конституциянинг 155-моддасини, қайсики мухториятнинг ўз-ўзини бошқариш ваколатларини чекловчи моддани амалга киритганди.

Мавзуга оид