Forbes талқинига кўра, Apple корпорацияси, Уоррен Баффетнинг Berkshire Hathaway холдинги ва JP Morgan Chase молиявий гуруҳи АҚШнинг энг йирик компаниялари рўйхатида етакчиликни қўлга киритди. Рейтингни тузишда даромад, фойда, активлар ва компаниянинг 2018 йил 17 апрель кунги ҳолатда бозордаги қиймати ҳисобга олинди. Ҳар бир кўрсаткич учун баллар берилди: улар қанчалик кўп бўлса – компаниянинг рўйхатдаги ўрни шунча юқори бўлди.

20. Morgan Stanley

Фото: Getty Images

Нью-Йорк

Даромад: $43,6 млрд

Фойда: $6,2 млрд

Активлар: $852,6 млрд

Бозордаги қиймат: $94,4 млрд

Morgan Stanley банг холдинги 1935 йилда Генри Морган ва Гарольд Стенли томонидан инвестицион амалиётларни бажариш учун ташкил этилган. Ҳозирги вақтда бу 42 давлатда 1300 офисдан иборат тармоққа эгалик қилувчи трансмиллий молиявий корпорация. Фаолиятнинг асосий йўналишлари – истеъмол кредити, корпоратив активларни бошқариш, биржа фаолияти, брокерлик хизматлари ва инвестицион маслаҳатлар.

20. IBM

Фото: Reuters

Армонк (Нью-Йорк)

Даромад: $79,1 млрд

Фойда: $5,8 млрд

Активлар: $125,4 млрд

Бозордаги қиймат: $148,2 млрд

IBM компанияси – ускуналар ва дастурий таъминотнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳамда етказиб берувчиларидан бири. Компания ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан маслаҳат ва бошқа хизматларни ҳам кўрсатади; ҳозирги вақтда Global Services бўлинмалари IBM тузилмасида энг кўп даромад келтирувчи саналади. Бошқа муҳим бўлинмалар - Software Group (дастурий таъминот), Systems & Technology Group (ускуналар ишлаб чиқариш), Watson Group (когнитив ҳисоб-китоблар), шунингдек, IBM Research тадқиқот бўлинмаси.