Дунёдаги энг нуфузли одамлар рейтингида тахминан ярми – бу йирик корпорациялар раҳбарлари. Улар қандай қилиб муваффақиятга эришди ва сайёра тақдирига қандай таъсир ўтказмоқда?

Бу йил Forbes талқинига кўра энг энг нуфузли одамлар рўйхати 75 кишини ўз ичига олган. Рейтингда сиёсатчилар етакчилик қилмоқда: биринчи ўринни Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпин эгаллади. Россия президенти Владимир Путин иккинчи бўлган бўлса, АҚШ раҳбари Дональд Трамп учинчига айланди.

Бироқ, дунёдаги энг нуфузли одамлар рейтинги иштирокчилари орасида асосан Америка компаниялари раҳбарлари ҳам бор. Энг нуфузли раҳбарлар топ-10лигидан қиймати 5 трлн доллар бўлган активларни бошқарувчи тадбиркорлар жой олди. Дарвоқе, бу Япония ЯИМга тенг.

Жефф Безос

Жефф Безос
Фото: AP / TASS

Рўйхатда Forbes томонидан бойлиги 12 сонли рақам билан баҳоланувчи тадбиркор етакчилик қилмоқда. Жефф Безос Amazon компанияси асосчиси. Унинг бойлиги бугунги кунда $132,6 млрд.ни ташкил этмоқда. Компаниянинг бозордаги қиймати - $779,2 млрд. Шу билан бирга, сўнгги бир йил ичида компания акциялари нархи 70 фоизга кўтарилди ва шу тариқа Безос Ердаги энг бой одамга айланди. Августда тадбиркор Whole Foods супермаркетлар тармоғини $13,7 млрд.га сотиб олди ва классик китоб дўконларини очди. Шундан кейин Американинг йирик савдо тармоқлари - Walmart, Kroger ва Target акциялари бир неча кун ичида 20 фоизгача йўқотишга учради. Сармоядорлар чакана тармоқлар Amazon’нинг собиқ рақобатчилари тақдирини такрорлашидан қўрқиб кетишди. Шуниси қизиқки, Безос компанияси даромадининг асосий манбаси интернет-савдо эмас, балки йилига 1 млрд доллар олиб келаётган ва 2004 йилда ишга туширилган Amazon Web Servies булутли ечимлар сервисидир.

Ларри Пейж

Ларри Пейж
Фото: AP / TASS

Дунёдаги энг йирик қидирув тизими – Google’га эгалик қилувчи Alphabet холдинги раҳбари Ларри Пейж (бойлиги $51 млрд, Forbes рейтингида 12-ўрин) дунёдаги энг нуфузли директорлар рейтингида иккинчи поғонани банд этди. У Стэнфорд пайтидаги дўсти Сергей Брин билан биргаликда 1998 йилда Google’га асос солган. Кейинчалик улар Google’да ҳаволали ранжлаш алгоритми бўлган PageRank’ни ўйлаб топишди. Шунингдек, 45 ёшли тадбиркор Kitty Hawk ўзи бошқарилувчи учар таксилар лойиҳаси сармоядори ҳисобланади. Бугунги кунда  Alphabet бозордаги қиймат бўйича фақат Amazon ва Apple’дан ортда - $753,9 млрд.