1 июндан бошлаб оммавий кўнгилочар тадбирларни ташкил этишдан даромад олувчи микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови миқдори 30 фоиздан 5 фоизгача пасайтирилди.

Бундан чора президент Шавкат Мирзиёев томонидан 14 май куни имзоланган қарорда белгилаб қўйилган.

Ушбу янгилик концерт-томоша фаолияти учун лицензияга эга бўлган компаниялар учун амал қилади.