15-18 май кунлари Пекин шаҳрида илк марта ШҲТ Аёллар форуми ўтказилади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” ёзмоқда.
Тадбирнинг асосий мавзуси эса - “Умумий ривожланишга кўмаклашувчи хотин-қизлар саъй-ҳаракатларини бирлаштириш”дир.
Ўзбекистон делегациясига мамлакат бош вазирининг ўринбосари Танзила Норбоева раҳбарлик қилмоқда.
Анжуман Хитой хотин-қизлар федерацияси ва ШҲТ томонидан ўтказиляпти.












