Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзил ва Гундўған Эрдўған билан суратга тушди. Германияда бу ёмон қарши олинди
Германия терма жамоаси ярим ҳимоячилари Месут Ўзил ва Илкай Гундўған Лондонда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди.
«Арсенал» ва «Манчестер Сити» ҳавбеклари Эрдўғанга ўз футболкаларини совға қилишган ва у билан суратга тушишган.
Эрдўған раҳбарлик қилувчи «Адолат ва тараққиёт» (AK Parti) партияси матбуот хизмати Эрдўған ушбу футболчилар, шунингдек, «Эвертон»нинг туркиялик ҳужумчиси Женк Тўсун тасвирланган суратни намойиш этди.
Бунга эса бундестаг вакиллари, шунингдек, Германия футболи амалдорлари кескин танқидий муносабатда бўлган, улар жаҳон чемпионати арафасида асосий эътиборни футболга қаратиши зарурлигини таъкидлашган.
«DFB келиб чиқиши хорижлик бўлган футболчиларни ҳурмат қилади, аммо биз жаноб Эрдўған тан олмайдиган қадриятларга амал қиламиз. Шу туфайли, миллий терма жамоамиз футболчиларидан унинг сайловолди кампаниясида фойдаланишлари яхши эмас», – деган Немис футбол иттифоқи (DFB) президенти Райнҳард Гриндел .
Маълумот учун, Месут Ўзил ва Илкай Гундоған келиб чиқишига кўра турк ҳисобланади.
Фото: AK Parti
Фото: AK Parti
Фото: Daily Sabah
Мавзуга оид
10:50 / 16.07.2023
«Буюк мақсадлар ортида улар туради». Гундўған оиласи, Манчестердаги жамоадошлари, финал оқшоми ва болалик орзуси ҳақида
12:00 / 11.07.2023
Трансфер парадокслари. Катта клубларнинг ёздаги тушунарсиз харидлари ҳақида
18:11 / 01.07.2023
Гундўған «Барселона»ни кучайтиради — қайси позицияда?
17:03 / 22.03.2023