Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Туркия бош консулидан мамлакатни тарк этишни талаб қилди
Исроил ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг Ал-Қудсдаги бош консулидан мамлакатни тарк этишни талаб қилди. Бу ҳақда Jerusalem Post нашри маълум қилди.
“Бош консул муайян вақт давомида Туркияга маслаҳатлашувлар учун қайтиши таклиф қилинди”, деб айтган Исроил ташқи ишлар вазирлиги вакили.
15 май куни худди шундай чоралар Туркия ҳукумати томонидан Исроил элчисига нисбатан амалга оширилганди.
Икки давлат ўртасидаги дипломатик ихтилоф Ғазо секторидаги воқеалар билан боғлиқ ҳолда юз бермоқда. Бу ерда исроиллик ҳарбийлар билан тўқнашувларда 100 дан ошиқ фаластинлик ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
14:15 / 18.06.2026