Технология | 07:55 / 16.05.2018
10957
1 дақиқада ўқилади

Microsoft 8999 долларлик планшетнинг янги версиясини тақдим этди

Microsoft компанияси ўзининг деворга осиладиган компьютери иккинчи авлоди - Surface Hub’ни тақдим этди. У корпоратив фойдаланишга мўлжалланган.

Фото: Microsoft
Фото: Microsoft

2016 йилда чиқарилган компьютернинг биринчи авлоди диагонали 55 ва 84 дюйм, тиниқлиги 1080р билан тақдим этилган бўлса, Surface Hub 2 эса 50,5 дюймли форм-факторда, томонлар нисбати 3:2 ҳамда 4K+ тиниқликда таклиф этилади. Дисплей энди ҳам горизонтал, ҳам вертикаль позицияда бўлиши мумкин. Узоқдан овозни қабул қилувчи микрофонлар, айлантирилувчи 4K-камера, динамиклар ва бармоқ излари сканери ҳам назарда тутилган. Буларнинг бари Windows 10’да ишлайди.

Фото: Microsoft
Фото: Microsoft

Ишлаб чиқарувчи Surface Hub 2 ҳақида батафсил маълумотларни ҳозирча ошкор қилмади. Microsoft тахминий нархни ҳам билдирмади, бироқ таъкидланишича, сотувлар 2019 йилда бошланиши режалаштирилган. Surface Hub’нинг биринчи авлоди 8999 доллар турган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид