Тошкент ва Тбилиси ўртасида биродар муносабатлар ўрнатилади. Бу ҳақда Грузия пойтахтидаги музокараларда келишувга эришилди.

Ўзбекистон делегациясининг Грузияга13-14 май кунлари ташрифи доирасида Тбилиси мэри ўринбосари И.Элошвили ва иқтисодий ривожланиш хизмати раҳбари А.Басилия билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беришган Тошкент шаҳар ҳокимлигидан.
Томонлар шаҳарсозлик, жамоат транспорти, тадбиркорлик, туризм ва маданият соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди.
Тошкент ва Тбилиси шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битимни имзолаш ҳақида келишувларга эришилди.
















