Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Ғазо сектори бўйича баёнот билан чиқди
Тожикистон Республикаси Ғазо секторида тинч тарзда норозилик билдирган ўнлаб фаластинликларнинг ҳалок бўлиши билан якунланган қонли тўқнашувларни кескин қоралайди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.
Тожикистон Республикаси, БМТ Хавфсизлик кенгашининг ҳаммага маълум резолюциялари асосида низони ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаб, барча томонларни минтақада тинчлик ва барқарорлик асосларини заифлаштирувчи ҳаракатлардан воз кечишга чақиради, дейилади баёнотда.
15 май куни фаластинликлар Исроил давлатининг 1948 йил 14 майда ташкил этилгани, арабларнинг Исроил ҳудудидан оммавий чиқариб юборилгани муносабати билан Накба куни ёки «Фалокат куни»ни нишонлайди.
Аввалроқ, 10 мингга яқин фаластинлик Исроил билан Ғазо секторининг маъмурий чегараси ҳудудида тўплангани хабар қилинганди. Айрим намойишчилар чегара тўсиғидан ўтишга уриндилар.
Бундан ташқари, Ал-Қудсда АҚШнинг янги элчихонаси очилиши фаластинликларнинг норозилигига сабаб бўлди.
Ғазо секторининг маъмурий чегарасида содир бўлган тартибсизликларда ҳалок бўлганларнинг сони 60дан ошиб кетди, 2400дан ортиқ фаластинликлар яраланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳуни апартеидда айблаганди.
Мавзуга оид
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026