Ўзбекистон ҳудудида электрон пул айланмасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2019 йил 1 январгача тайёрланади.
Spot’нинг ёзишича, бу президентнинг «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори иловаси билан назарда тутилган.
Бундан ташқари, электрон тижорат келишувларида электрон пуллар, шу жумладан хорижий электрон ҳамёндаги маблағлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби белгиланади.
Марказий банк, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор идоралар масъул этиб белгиланган.

















