Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Туркия элчисининг ортга чақиртириб олинганига изоҳ берди
АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Хизер Науэртнинг фикрича, Қўшма Штатлардан турк элчисини ортга чақиртириб олиш мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни кучсизлантирмайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берган.
«Биз Туркия ўз элчисини ортга чақиртириб олганидан хабардормиз. Туркия бундай қилишга тўла ҳуқуқи бор. Мен бу ҳолат бизнинг Туркия ҳукумати билан муносабатларимизни кучсизлантиради, деб ҳисобламайман. Улар НАТО бўйича муҳим ҳамкор бўлиб қолади», - деди Науэрт.
Аввалроқ, Туркия ҳукумати АҚШ ва Исроилдан ўз элчиларини ортга чақиртириб олишга қарор қилгани хабар берилганди. Бундай вазият Туркиянинг АҚШ элчихонаси Ал-Қудсга кўчирилганидан норози экани билан боғлиқ. Дипломатик миссиянинг кўчирилиши туфайли Ғазо секторида намойишлар бошланди, фаластинликларнинг Исроил армияси билан тўқнашувлари юз берди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фаластин Европанинг тўрт давлатидан элчиларини ортга чақиртириб олаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:15 / 14.07.2026
АҚШ Давлат котиби Ҳаага трибуналини тугатишга ваъда берди
22:08 / 14.07.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғозидан кемалар ўтиши учун тўлов олиш фикридан қайтди
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
10:10 / 14.07.2026