Вояга етмаганлар ўртасида суицид ҳолатлари қанчага камайди?
Бош прокуратура томонидан вояга етмаганлар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топтириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда маҳкама ахборот хизмати.
Қайд этилишича, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,9 фоизга (239/373) ва жиноят содир этган вояга етмаганлар сонининг 37,9 фоизга (289/466) камайишига эришилган.
Вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида 01.05.2018 йил ҳолатига вояга етмаганлар ўртасидаги суицид ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 (163/153) тага камайди.
Қизларни эрта турмушга бериш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида эрта турмушнинг салбий оқибатлари ва қонунчиликда белгиланган жавобгарлик хусусида 1.447та тарғибот тадбирлари ўтказилди, 107та ҳолатда эрта турмуш қуришнинг олди олинди, 3та эрта турмуш қуриш ҳолати аниқланиб, 7 нафар айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Мавзуга оид
15:49 / 23.04.2021
«Текширувчи ҳам, текширилувчи ҳам битта тузилмада» — Ниғматилла Йўлдошев инспекциялар мустақил эмаслиги ҳақида
14:18 / 23.04.2021
2020 йилда 106 минг гектар ер ҳокимликлар томонидан ноқонуний ажратилган – Бош прокуратура
23:28 / 17.07.2020
БМТ махсус маърузачисининг Ўзбекистон прокуратураси ҳақидаги хулосалари эълон қилинди
08:27 / 30.06.2020