Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Росавиация ЖЧ-2018 иштирокчи шаҳарлари узра парвозларни чеклади
Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши вақтида Росавиация мусобақани ўзида қабул қилувчи шаҳарлар узра парвозларни чеклайди. Бу ҳақда «Советский спорт» хабар берди.
«Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатини қабул қилувчи шаҳарлар, шунингдек, жамоалар дам олиш базалари ва машғулот майдончалари узра ҳаво ҳудудидаги хавфсизлик чораларини кучайтириш доирасида, Россия Транспорт вазирлигининг тегишли буйруқлари билан қўшимча тақиқ зоналари ва парвозларни чеклаш зоналари ўрнатилди», - дея хабар берган идора матбуот хизмати.
Авиакомпанияларга чекловларга тушган ҳудудлар узра парвозни амалга ошириш учун махсус рухсатнома талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аргентина президенти иқтисодий инқироз туфайли жаҳон чемпионатига бора олмаслиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:35 / 01.04.2026
Ўзбекистон Россия авиакомпаниялари учун асосий халқаро йўналишга айланди
12:38 / 21.01.2024
Афғонистонда бизнес-жет ҳалокатга учради
13:25 / 12.05.2022
«Росавиация» Россиянинг 11та аэропортига парвозлар тақиқини 13-марта узайтирди
22:00 / 06.03.2022